июл 28, 2021 16:58 Asia/Tashkent
  • Тожикистон президенти Хитой мудофаа вазири билан учрашди
    Тожикистон президенти Хитой мудофаа вазири билан учрашди

Тожикистон президенти ва Хитой мудофаа вазири Душанбе шаҳрида икки томонлама алоқаларни кенгайтириш йўлларини муҳокама қилиш мақсадида учрашдилар.

Тожикистон президентлик идоракси матбуот  хизмати сайтининг хабарқилишича,  Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Хитой мудофаа вазири генерал Ви Фанг  бу учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро муносабатлар  ҳамда сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳамкрликлар юзасидан фикр алмашдилар.

Тожикистон президенти бу учрашувда   мудофаа ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорлик икки мамлакатнинг ўзаро алоқаларидаги  муҳим мавзулардан эканлигини таъкидлади.

Имомали Раҳмон шунингдек  терроризм, экстремизм, уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддалар контрабандаси ва кибержинояичиликка қарши кураш икки мамлакат учун ҳам катта аҳамиятга эга эканлигини қўшимча қилди.

 Бу мулоқот жараёнида,  томонлар Халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида икки томонлама масалаларни ҳал қилиш учун тайёрлигини маълум этдилар.

 

Ёрлиқ