Қозоғистон Евроосиё иқтисодий ташкилоти чорчубасида турли мамлакталар билан ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидламоқда
(last modified Tue, 11 Oct 2016 14:27:28 GMT )
октябр 11, 2016 19:27 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон давлати Евроосиё иқтсодий ташкилоти қолабида
    Қозоғистон давлати Евроосиё иқтсодий ташкилоти қолабида

Қозоғистон давлати Евроосиё иқтсодий ташкилоти қолабида дунё мамлакатлари билан ҳамкорликларни янада кенгайтириш таклифи билан чиқди.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун Эрлан Идрисов  Қозоғистон парламентида сўзлаган нутқида,  бу мамлакатнинг ушбу дипломатик муассасаси фаолиятларидан асосий мақсадларидан бирини  Евроосиё иқтисодий ташкилоти доирасида  кўптомонлама ҳамкорликларни кенгайтириш эканлигини қўшимча қилди.

Идрисов шунингдек  айни ҳолда  Евроосиё иқтисодий ташкилоти билан дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатларини ҳамкорлик қилишга моиллик кўрсатаётганлигига тўхталиб,  ҳозиргача  Евроосиё иқтисодий ташкилоти билан ҳамкорлик қилиш учун 25 дан ортиқ мамлакатлар жумладан Муғулистон, Чили, Перу, Сингапур ва Камбоджа давлатлари ҳамкорлик  ҳужжат имзолашган деб аниқлик киритди.

Айтиш керакки Евроосиё иқтисодий ташкилоти  2015 чи йили январ ойининг аввалидан  расман ўз фаолиятини бошлади.