Қозоғистонда оммавий мотам эълон қилинди
август 29, 2021 14:41 Asia/Tashkent
Бугун Қозоғистон президенти мамлакатдаги ўқ-дори ва қурол омборида содир бўлган портлашда ўнлаб фуқарларини қурбон бўлгани ва жароҳатлангани ортидан мамлакатда оммавий мотам эълон қилди.
Қозоғистон президенти, Қосим Жомарт Тўқаев кеча Твиттер саҳифасидаги мурожатида қурбон бўлган аскарлар ва қутқарувчилар ҳақиқий қаҳрамонлик ва фидокорлик кўрсатишди. Улар халқ хотирасида абадий қоладилар деб ёзди.
Эслатиб ўтамиз пайшанба куни, Қозоғистоннинг Жамбил областидаги ҳарбий қисм ҳудудида содир бўлган портлашларда 13 нафар ҳалок бўлиб 98 киши жароҳатланганди ва бир неча киши бедарак юқолди ва қидирув ишлари давом этмоқда.
Портлашдан кейин Қозоғистон мудофаа вазири ўз лавозимидан истеъфо берди.