август 31, 2021 15:24 Asia/Tashkent
  • Тожикистон, Туркманистон ва Австрия виртуал йиғилишида Афғонистон вазиятини муҳокама қилишди
    Тожикистон, Туркманистон ва Австрия виртуал йиғилишида Афғонистон вазиятини муҳокама қилишди

Туркманистон, Тожикистон ва Австрия вакиллари уч томоналма виртуал йиғилишда Афғонистон халқига ёрдам беришни кенгайтириш масаласи юзасидан фикр алмашдилар.

Онлайн шаклида ва Австрия ички ишлар вазири Карл Неҳмер томонидан ташкил этилган онлайн шаклидаги бу йиғилишда  Афғонистондаги ҳозирги вазият, хусусан  бу мамлактадаги сиёсий воқеа -ҳодисалар ва уни минтақа хавфсизлиги ва барқарорликига таъсири ҳамда қочқинлар ва муҳожирлар аҳволи  муҳокама қилинди.

Туркманистон ТИВ раҳбари ўринбосари Вафо Хожаев ҳам бу йиғилишда,  биз Афғонистондаги вазиятни бу мамлакадаги барча масъул кучлар иштирокида шунингдек бошқа томонларнинг фаол  ишироки билан  ҳал этилишини истаймиз деб таъкидлади.

Томонлар  Афғонистоннинг иқтисодий-ижтимоий қайта тиклашни тезаштириш учун аниқ қадамларни қўйиш мақсадида фаол музокаралар ўтказиш бўйича келишиб олишди.

 

 

Ёрлиқ