Тожикистон ва Афғонистон ички ишлар вазирлари учрашиб мулоқот қилдилар
Душанбе шаҳрида ўтказилган қўшма йиғилишида Тожикистон ва Афғонистон ички ишлар вазирлари ҳар икки мамлакат хавфсизлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода афғонистонлик касбдоши Тож Муҳаммад Жоҳидни қабул қилганида икки мамлакатни гиёҳванд моддалар контрабандаси ва қуролланган гуруҳларга қарши кураш олиб боориш учун муштаарк тарзда саъй ҳаракат қилишлари зарурлигини таъкидлади.
Раҳимзода ва Жоҳид шунингдек айрим бошқа мавзулар хусусан терроризм, экстремизм ва қурол- яроқ контрабандасига қарши курашни кучайтириш масалалари юзасидан фикр алмшадилар.
Тожикистон ва Афғонистон ички иишлар вазирлари ҳар икки вазирлик ўртасида маълумотлар алмашуви ва ўзаро тажрибаларидан баҳра олиш масаласини террористик гуруҳларга қарши украш олиб бориш йўлидаги муҳим одим деб тавсифладилар.