Душанбеда КХШТнинг ташқи ишлар, мудофаа вазирлари ва котиблари кенгашининг йиғилиши бошланди
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида КХШТнинг ташқи ишлар, мудофаа ва котиблари кенгашининг қўшма йиғилиши иш бошлади.
Тожикистон ТИВ раҳбари бу йиғилишнинг очилишида муҳокама остидаги масаланинг аҳамиятига тўхталиб, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилоти ҳомийлигидаги минтақа ҳарбий ва сиёсий вазият зарур қарорларни қабул қилишни талаб қилади. Шу сабабдан бугун келишилган қарорлар эртага ташкилот раҳбарлари йиғилишида тасдиқланиши кутилмоқда деб изоҳлади.
Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин Тожикистон ҳукумати КХШТ раиси сифатида президенти Имомали Раҳмон томонидан белгилаб берилган устуворликларни изчил амалга ошириш пайидадир. Тожикистон ўз вазифалари ва ишларини бажаришда тенг ҳуқуқлик, ўзаро ҳурмат тамойиллари ва ҳар бир аъзо давлатнинг қарашлари ва позицияларининг аҳамиятини белгиллаб берди деб эълон қилди.
Шунингдек КХШТ Бош котиби Станислав Зась йиғилиш дастури била таништириб, имзоланиши учун 23 ҳужжат тақдим этилган ва ташкилот зиммасидаги минтақа ҳарбий ва сиёсий вазият ҳамда Тожикистон раислиги даврида ташкилот фаолиятнинг хулосаларни муҳокама қилинади деб аниқлик киритди.
КХШТ Бош котиби ўз сўзларида, бу ташкилотнинг Тожикистон ва Афғонистон чегарасини мустаҳкамлаш лойиҳасини амалга ошириш режаси тайёрланмоқда деб қўшимча қилди.
Юқогидагилардан ташқари КХШТга аъзо давлатлар ўртасидаги чегара чизиғига ишончни мустаҳкамлаш тўғрисидаги ҳужжат ҳам муҳокама қилинади.