Анқара ва Нурсултон давлатлари ўзаро савдо иқтисодий ҳамкорликларини кенгайтиришмоқда
Сўнгги 30 йил ичида Туркия ва Қозоғистон республикаси ўртасидаги савдо айирбошлаш ҳажми 15 баравар ошган.
TRT TV (Turkiya) радиосининг хабар қилишича, Қозоғистон савдо вазири Бахт Султонов қисқа муддат ичида, икки мамлакат савдо айирболаш ҳажмини 5 миллиард долларга ва узоқ мудддтда 10 миллиард долларга етказиш режалари ҳақида сўз очди.
Султонов 1990- йилларни бошларида, Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги 200 миллион долларлик савдога ишора қилиб, Туркия Қозоғистоннинг энг йирик 10 та савдо шерикларидандир деб айтди.
Қозоғистонлик вазир шунингдек жорий йилнинг январь -июн йиллари мобайнида Туркия билан савдо ҳажми ўтган йилнинг шу даврга нисбатан 5,3 фоизга ошиб, 1,788 миллиард дрлларга етди деб қўшимча қилди.