сентябр 21, 2021 12:00 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда таълим олаётан ўнлаб тожик талабалари ўқув юртларига бора олишмаётир
    Қирғизистонда таълим олаётан ўнлаб тожик талабалари ўқув юртларига бора олишмаётир

Қирғизистон пойтахти - Бишкек шаҳридаги 100 дан ортиқ тожикистонлик талабалар янги йилни бошлангани ҳамда икки мамлакат чегаралари ёпиланлиги билан ўз ўқув юртларига бора олишмайди.

Тожикистон Таълим вазирлигига кўра,  Тожикистон Ташқи ишар вазирлигининг Қирғизистон расмийлари билан маслаҳатлашувлари ҳозиргача ҳеч қандай натижа бермаган.

Хабарга асосан,  айрим талабаларга Тожикистонда ўқишни давом эттириш таклиф қилинган, аммо уларнинг барчаси бу таклифни қалбул қилмаган.

Эслатиб ўтамизз жорий йилнинг апрель -май ойларидаги қуролли тўқнушвлардан кейиин  Бишкек давлати қирғиз-тожик чегарасини бир омоналма ёпиб қўйди.

Тожикистон ва Қирғизистон  чегараси тўқнашувларида 34 нафар қирғизистонлик улар жумласидан 2 бола ҳалок бўлиб, 189 киши жароҳатланди. Тожикистоннинг расмий маълумотларига кўра бу мамлакатани 19 фуқароси ҳалок бўлиб, 87 киши жароҳатланган.

Қирғиз-тожик қўшма чегаралари узунлиги қарйиб  970 километрни ташкил этади ва шундан атиги 519 километри белгилланган.

 

Ёрлиқ