Гурбангули Бердимуҳаммедов Туркманистоннинг иқтисодий ривожланишига алоҳида урғу берди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i65594-Гурбангули_Бердимуҳаммедов_Туркманистоннинг_иқтисодий_ривожланишига_алоҳида_урғу_берди
Туркманистон президенти бу мамлакат халқ маслаҳат кенгаши йиғилишида иқтисодий лойиҳаларни илгари суриш учун бошқарув усулларини ислоҳ қилиш ва таълим ва ижтимоий хизматлар сифатини яхшилашга чақирди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
сентябр 26, 2021 14:55 Asia/Tashkent
  • Гурбангули Бердимуҳаммедов Туркманистоннинг иқтисодий ривожланишига алоҳида урғу берди
    Гурбангули Бердимуҳаммедов Туркманистоннинг иқтисодий ривожланишига алоҳида урғу берди

Туркманистон президенти бу мамлакат халқ маслаҳат кенгаши йиғилишида иқтисодий лойиҳаларни илгари суриш учун бошқарув усулларини ислоҳ қилиш ва таълим ва ижтимоий хизматлар сифатини яхшилашга чақирди.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов  шунингдек,  экологик тоза технологиялардан фойдаланиш, илмий ва таълим тизимида сармоя базаларини яратиш, Туркманистоннинг иқтисодий ривожланиши учун мамлакат интеллектуал мулк базасини кенгайтришга чақирди.

Туркманистон президенти бу йиғилишда  ишчиларнинг иш ҳаққини ошириш ва ишчиларниг самарадорлиги ва маҳсулдорлигини ошириш кераклигини ҳам таъкидлади.

Бердимуҳаммедов шунингдек хусусий секторга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўпайтриш ва ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида мутахассислар тайёрлашда иштирок этишни буюрди.

Туркманистон президентининг сўзларига кўра, Жаҳон савдо ташкилотида мамлакатга назоратчи лавозимииниг берилиши иқтисодиётга хорижий сармояларини жалб қилиш ва қўшимча иш ўринлари яратиш учну янги имкинятлар яратиб беради деб таъкидлади.