сентябр 27, 2021 14:44 Asia/Tashkent
  • Толибон Тожикистон ҳукуматини огоҳлантирди
    Толибон Тожикистон ҳукуматини огоҳлантирди

Толибон радикал гуруҳи бош вазирининг ўринбосари, Тожикистонни Афғонистон ички ишларига аралашишда айблаб, бу ҳаракатнинг оқибатлари ҳақида огоҳлантирди.

Толибон бош вазири ўринбосари Абдулғани Бародар кеча Ал-жазира телеканали билан суҳбатда,  Тожикистонни ўз таъбири билан Афғонстон ички ишларига аралашишинг оқибатлари тўғрисида огоҳлантирди.

 У ўз сўзларида  Тожикистон бизнинг ишимизга аралашмоқда ҳар қандай ҳаракатга муносабат брр деб иддао қилди.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон бир неча кун олдин Душанбеда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида сўзлаган нутқида,  Афғонистон атрфида хавфсизлик белбоғ ёки камарини қуришини таклиф қилганди.

Имомали Раҳмон ўз сўзларида  хавфсизлик камари террорчи гуруҳларнинг тарқалашининг олдини олади деб таъкидлади.

Саммитда Афғонистон ва унинг атрофидаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди. Террористик таҳдидларнинг кучайиши эҳтимолидан келиб чиқадиган  Марказий Осиёнинг хавфсизлик муаммоларига жавоб бериш учун лозим чоралар рўйхати қабул қилинди деб қўшимча қилди Раҳмон.

Тожикистон президенти  шунингдек  БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан террорчи гуруҳлар рўйхатига киритилган, Толибон гуруҳини Афғонистон ҳокимиятига келиши минтақанинг мураккаб геосиёсий жараёнини янада мураккаблаштирган деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ