сентябр 28, 2021 14:33 Asia/Tashkent
  • Қозоғистоннинг Кобулдаги элчиси Толибон гуруҳи ТИВ раиси вазифасини бажарувчиси билан маслаҳатлашди
    Қозоғистоннинг Кобулдаги элчиси Толибон гуруҳи ТИВ раиси вазифасини бажарувчиси билан маслаҳатлашди

Қозоғистон ва Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олган Толибон гуруҳи икки томонлама савдо ҳамкорлигини кенгайтирмоқда.

Қозоғистоннинг Кобулдаги элчиси  Alamoxan Sangeldiov ва Толибон гуруҳи кабинети ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси  Амирхон Муттақий  икки томоналма савдо -сотиқни ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

Бу эса Афғонистонда ҳокимият теппасига Толибон гуруҳининг келганидан кейин бу гуруҳ ва қозоғистонлик дипломатнинг биринчи учрашувидир.

Қозоғистон элчиси шунингдек  Кобулдаги хавфсизлик вазиятдан хавотир билдириб Афғонистонга инсонпарварлик ёрдам кўрсатишни таклиф қилди.

Қозоғистон сўнгги йилларда буғдой, ун ва ёқилғи етказиб бериши билан Афғонистоннинг собиқ расмийлари билан барқарор савдо алоқаларни ўрнатганди.

 

Ёрлиқ