Қозоғистон ҳукумати Афғонистонга 5 минг тонна ун етказиб беришни ваъда қилди
(last modified Mon, 18 Oct 2021 11:24:28 GMT )
октябр 18, 2021 16:24 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон ҳукумати Афғонистонга 5 минг тонна ун етказиб беришни ваъда қилди
    Қозоғистон ҳукумати Афғонистонга 5 минг тонна ун етказиб беришни ваъда қилди

Толибон расмийларига кўра, Қозиғистон Афғонистонга ёрдам бериш учун 5 минг тонна ун ваъда қилган.

Қозоғистон президенти махсус вакили Аржан Казиханов  Кобулда  Толибон давлати раиси  ўринбосари Мулло Бародар билан учрашганида бу ваъдани берган.

Қатардаги Толибон гуруҳи сиёсий офиси наттоғи Наъим Вардак ҳам бу учрашувда  икки томонлама ҳамкорлик ва сиёсий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Кеча Қозоғистон президенти вакили  Кобулда Толибон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Амирхон Муттақий билан учрашди . Учрашувда  икки томонлама иқтисодий ва савдо ҳамкорликларни қайта тиклаш масаласи таъкидланди.

Эслатиб ўтаимз,  Афғонистоннинг Қозоғистондан импорт қиладиган маҳсулотларидан бири ун ва буғдойдир.

Кобулда ҳокимиятни қуллагани ва икки мамлакат ўртасидаги савдо ва бизнес жараёнига халал етказилиши билан Афғонистонда ун маҳсулотлари нархи кескин ошган.