Қозоғистон Толибонни қора рўйхатдан чиқарди
-
Қозоғистон Толибонни қора рўйхатдан чиқарди
Қозоғистон афғон толибларини террорчи гуруҳлар рўйхатидан чиқариб ташлади.
Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, бу мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари Қанат Томиш матбуот анжуманида баьзи давлатлар Толибонни террорчи гуруҳ сифатида тан олмагани ва улар билан турли нуқталарда алоқада бўлаётгани сабабли, биз қонунчилик жиҳатдан ҳеч қандай халқаро нормани бузмадик, деди.
Томиш Афғонистон иқтисодининг ҳали ҳам оғир аҳволда эканлигини ва мамлакат аҳолисининг учдан икки қисми инсонпарварлик ёрдамига муҳтожлигини билдирди. 24 миллиондан ортиқ одам очлик хавфи остида ва бу мамлакатда саломатлик ҳолати кундан-кунга ёмонлашмоқда.
Бу қозоғистонлик амалдорнинг қўшимча қилишича, буларнинг барчаси бутун Марказий Осиё минтақаси учун таҳдид бўлган экстремизм ва терроризм учун қулай шароит яратади.
Томишнинг таъкидлашича, Қозоғистон ҳам халқаро ҳамжамиятнинг бошқа аъзолари каби Афғонистоннинг беқарорлик сари оғишининг олдини олиши керак. Фақат халқаро ҳамжамиятнинг биргаликдаги саьй-ҳаракатлари билан Афғонистон ўз халқаро мажбуриятларига содиқ, мустақил ва барқарор давлатга айланиши мумкин.
Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосарининг сўзларига кўра, икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқни ривожлантириш мақсадида 3-5 август кунлари Остона шаҳрида Қозоғистон-Афғонистон бизнес форуми ўтказилиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан, Афғонистон ишбилармонлар делегацияси Қозоғистон билан бизнес учрашувида иштирок этиш учун Остонага келди. Ушбу форумда Афғонистоннинг қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, саноат, транспорт-логистика, муҳандислик ва тўқимачилик компаниялари вакиллари ҳам иштирок этади.
Шунингдек, 4 август куни “Астанеҳ”да Афғонистон товарлари кўргазмаси очилади.
Гарчи дунёнинг бир қатор давлатлари Толибонни террорчи гуруҳ деб ҳисобламаса-да, ҳозирча ҳеч бир давлат бу гуруҳни тақиқланган гуруҳлар рўйхатидан чиқариш имкониятларини очиқ муҳокама қилмаган.