Бишкек шаҳрида Афғонистон бўйича халқаро конфенция бўлиб ўтмоқда
-
Бишкек шаҳрида Афғонистон бўйича халқаро конфенция бўлиб ўтмоқда
Бишкекдаги " Дин, ҳуқуқ ва сиёсат" мустақил таҳлилий маркази Афғонистондаги воқеалар ва унинг Марказий Осиёга таъсири мавзусида халқаро йиғилиш ўтказмоқда.
Афғонистондаги янги вазият. бажарилиши керак бўлган ва керак бўлмаган ишлар" мавзусидаги халқаро конфренция онлайн шаклида бўлиб ўтмоқда ва унда Эрон, Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Туркия, Ҳиндистон экспертлари қатнашмоқдалар.
Хабарга биноан, конфренцияда экспетлар Афғонистондаги вазият, қўшни давлатлар учун янги хавфсизлик хатарлари ва Марказий Осиё давлатлари билан боғлиқ хорижий лойиҳалар мавжудлигини муҳокама қилади.
Конференцияда Афғонистон муаммоларига ечим топиш, кўп томонлама ички ва ташқи таҳдидларни камайтириш воситалари масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Толибон етакчилигидаги вазирлар маҳкамаси Афғонистоннинг ички мухолафати, минтақавий ва халқароро миқёсидаги танқидга учради.
Танқидчилар эса Толибон томонидан ташкил этилган янги ҳукумат бу гуруҳнинг инклюзив ҳукумат тузиш ҳақидаги ваъдасига зиддир деб эълон қилишмоқда.