Тожикистон ТИВ раҳбари: Афғонистонда барқарорликка эришишнинг ягона йўли инклюзив ҳукумат тузишдир
-
Тожикистон ТИВ раҳбари: Афғонистонда барқарорликка эришишнинг ягона йўли инклюзив ҳукумат тузишдир
Тожикистон ТИВ раҳбари Афғонистонда барқарорлик ва тинчлик яратиш учун инклюзив ҳукумат тузишни таъкидлади.
Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожидддин Муҳриддин Душанбе шаҳрида Европа Иттифоқининг сиёсий расмийси Жозеп Боррел билан учрашганида, минтақа тинчлиги айниқса Афғонистондаги барқарорлик, террорчилик ва экстремистик таҳдидлари каби масалаларни муҳокама қилишди.
Тожикистон ТИВ раҳбари Европа Иттифоқи масъули била учрашувида, Тожикистон ҳукумати ва Европа Иттифоқи ўртасидаги икки томонлама алоқаларни кенгайтириш зарурлиги, ҳамда уларнинг сиёсий, иқтисодий. хавфсизлик, экологик ва гуманитар соҳаларидаги истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Сирожиддин Муҳриддин Тожикистон учун Европа Иттифоқининг аҳамиятли бўлганига тўхталиб, томонлар чегараларни мустаҳкамлаш, минтақадаги сув ресурсларидан муносиб фойдаланиш, Марказий Осиё учун Европа Иттифоқининг янги стратегиясни амалга ошириш, инсон ҳуқуқлари, иқлим ўзгариши ва экологияга тегишли мавзуларни кўриб чиқишгани маълум қилди.
Европа Иттифоқининг сиёсий расмийси Жозеп Боррел ҳам Тожикистон ҳукуматини Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ТИВ раҳбарларининг 17 чи йиғилишига мезбонлик қилгани учун миннатдорчилик билдириб, Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи мамлакталари турли соҳаларда ўзаро ҳамкорликларни кенгайтириш ва давом эттиришга қизиқиш билдиршмоқда деб таъкидлади.