ноябр 26, 2021 18:25 Asia/Tashkent
  • Тожикистоннинг Бадахшон вилояти марказида митинглар бўлиб ўтмоқда
    Тожикистоннинг Бадахшон вилояти марказида митинглар бўлиб ўтмоқда

Тожикистонннинг Бадахшон вилояти маркази-Хоруғ шаҳри марказий майдонида фуқаролар йиғилиб маҳаллий ҳокимиятни 29 ёшли йигитнинг ўлдирилишига гумонбар ва айбдор шахсларни жавобгаликка тортишини талаб қилишмоқда.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича. кеча  Бадахшон вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари ва қурланан гуруҳ ўртасидаги тўқнашувлар жаарёнида бу вилоятнинг Рошт Қалъа минтақаси яшовчиларидан бири  ўлдирилди ва ҳодиса ортидан Хоруғ шаҳри аҳолиси шаҳарнинг Марказий майдонида тўпланишиб митинг ўтказишди.

Эътирозчилапр, эрталабгача Хоруғ шаҳар ҳокимияти биноси ёнидаги майдонда қолиб 29 ёшли Гулбиддин Зиёбековнинг ўлдирилишига алоқадори  шахсларни жазоланишини талаб қилишди.

Тожикистоннинг Бадахшон вилояти прокуратураси матбуот хизмати ҳам  тарқатган баёнотида,  1992 йилда туғилган ва Товдем қишлоғида яшовчи Зиёбеков  гаровга олиш, ижтимоий, ирқий, миллий, минтақавий ва диний жанжалларни қўзғаш каби жиноятлар учун жавобгаликка тортилганини эълон қилишган.

 

Ёрлиқ