Туркия Қозоғистонга ҳам дронлар экспорт қилади
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i67540
Қозоғистон расмийлари туркиялик ҳамкасблари билан Туркияда ишлаб чиқарилган " Қақнус" ҳарбий учувчисиз учоқларининг савдоси бўйича шартнома имзоладилар.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
ноябр 28, 2021 12:16 Asia/Tashkent
  • Туркия Қозоғистонга ҳам дронлар экспорт қилади
    Туркия Қозоғистонга ҳам дронлар экспорт қилади

Қозоғистон расмийлари туркиялик ҳамкасблари билан Туркияда ишлаб чиқарилган " Қақнус" ҳарбий учувчисиз учоқларининг савдоси бўйича шартнома имзоладилар.

Анадолий ахборот агентлигининг хабар қилишича, Туркия Аэрокосмик компаниялари  Қозоғистон армиясининг қуруқликдаги жанглари учун 2023 йилгача бу мамлакат Мудофаа вазирлигига " Қақнус" ҳарбий дронларини топширади.

Туркия бундан олдин, Украинага ҳам янги авлод дронларини экспорт этган ва бу ҳаракати Россия федерациясининг норозилигига учради.. Россия ҳукумати матбуот котиби, Дмитрий Песков  Анқаранинг бу ҳатти-ҳаракатларининг оқибатлари тўғрисида огоҳлантирди.

Песков шунингдек  Москва давлати  Туркиянинг Украинага сотилган қурол- яроқларини  Украина шарқидаги Киев мухолифатига қарши ишлатишига зиддир деб эълон қилди.