Қириғизистонда экстремистик гуруҳларга қарши курашда имом-хатиблар ҳукумат билан ҳамкорлик қилишади
(last modified Mon, 13 Dec 2021 10:26:13 GMT )
декабр 13, 2021 15:26 Asia/Tashkent
  • Қириғизистонда экстремистик гуруҳларга қарши курашда имом-хатиблар ҳукумат билан ҳамкорлик қилишади
    Қириғизистонда экстремистик гуруҳларга қарши курашда имом-хатиблар ҳукумат билан ҳамкорлик қилишади

Қирғизистон полицияси бошқармаси бошлиқлари Бишкек шаҳридаги имом жамоатлари иштирокида йиғилишда, экстремизм, унга ўхшаш фаолиятлари ва қуролланан тўқнашувларда ёшларни қатнашиш каби муаммоларни муҳокама қилишди.

Қирғизистон полиция масъуллари  тақиқланган ҳаракатлар ва ташкилотлар рўйхатини имом -хатибларга тушунтирар экан, полиция ходимлари намоз хутбаларида одамларни хабардор қилиб эҳтиёт чораларни кўришда полицияга ёрдам беришини маслаҳат беришди.

Эслатиб ўтамиз, Алқоида, Толибон, Шарқий Туркистон исломий ҳаракати, Курд халқи конгресси, Шарқий Туркистон озодлиги ҳаракати, Ҳизб-ут-таҳрир-ал исломий, Жиҳод гуруҳи / Исломий жиҳод иттифоқи/, Туркистон исломий ҳаракати/ Ўзбекистон исломий ҳаракати/, черков бирлиги/ Ой черкови/, Жайш-ул Маҳдий, Жунд-ал Халифа, Ансоруллоҳ, Ат-Такфир Валҳажра, Акрамия, ИШИД, Жабҳатун-Нусра, Катибатул имом Бухорий, /Имом Бухорий батальони/, Жаннат ошиқлари, Жамоат тавҳид ва жиҳод, ва  Яқин инкор каби гуруҳлар Қирғизистонда тақиқланган ва террчи гуруҳ сифатида танилган гуруҳлардандир.

 Бу гуруҳларнинг фаолияти 2003-2018 йиллардаги Қирғизистон олий маҳкамаси томонидан ман этилган.

Ёрлиқ