Тожикистон ва Россия жиноятчиликка қарши ҳамкорлик қлишни таъкидладилар
Тожикистон ички ишлар вазири ва Россиянинг Тожикистондаги ИИВ ваколатхонасининг янги вакили Душанбе шаҳридаги учрашувида икки мамлакатнинг биргаликда жиноятчиликка қарши курашни таъкидладилар.
Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода ва Россиянинг Тожикистондаги ИИВ ваколатхонасининг раиси Алексей Угуров икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларидан мамнулигини билдириб, терроризм, эктремизм, гиёҳванд моддалар ва қурол контрабандасига ва ноқонуний миграцияга қарши курашдаги ҳамкорликлари юзасидан фикр алмашдилар.
Бундан ташқари учрашув чоғида трансмиллий жиноятчилик, барча таҳдидлар ва муаммоларни олдини олиш ва уларга қарши кураш тўғрисидаги таклифларни муҳокама қилишди.
Тожикистон Ички ишлар вазирлиги ҳам бу учрашувда, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинганини билдирди.
Эслатиб ўтамиз 1996 чи йидан бери, Россиянинг ички ишлар вазирлиги ваколатхонаси, Тожикистонда фаолият қилади ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик масалалардан ташқари Россияга иммиграция ҳам унинг иш йўнашиларидан биридир.
-
Тожикистон Россия билан комплекс ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яратиш бўйича келишувни қабул қилди