Афғонистоннинг Тожикистондаги элчихонаси пулларни Толибонга қайтаришдан воз кечди
Афғонистон собиқ ҳукуматининг Тожикистондаги элчиси бу элчихона пулларни Толибн гуруҳига ҳеч қачон қайтармаслигини таъкидлаб, биз ҳам дунённинг бошқа мамлакатлари каби Толибон радикал гуруҳини расман тан олмаймиз деб айтди.
Афғонистоннинг Тожикистондаги собиқ элчиси Муҳамадзоҳир Ағбар бу элчихона Афғонистон собиқ президенти Ашраф Ғанининг президентлигининг ссўнгги кунларида, Кобулда юборилган салкам 800 минг долларни қайтаришдан бош тортган деб қўшимча қилди.
Афғонистоннинг собиқ ҳукумати Ашраф Ғани бу мамлакатни тарк этгани ва БААда бошпана олгани ортидан 786 минг долларни Афғонистоннинг Душанбе шаҳридаги элчихонасига ўтказганди. Толибон ҳаркати эса бу элчихонага хат ёзиб пулларни Кобулга қайтаришни сўраган.
Шу ҳолда Афғонистоннинг Тожикстондаги элчиси Муҳамадзоҳир Ағбар Толибон бу маблағларни талаб қилишга ҳаққи йўқ ва Афғонистон элчихонаси Афғонистон ислом респубилкасининг расмий дипломатик идораси бўлгани ва шунинг учун турли жойлардан маблағлар келиб тушаётгани сабаб, Толибон бу борада савол беришга ҳақли эмас деб қўшимча қилди.
Афғонистон элчиси шунингдек деярли бутун дунё ҳамда бу элчихона ҳам Толибон гуруҳини расман тан олмайди деб эслатди.
У сўзлаларининг бошқа қисмида, ҳозирда Тожикистондан ўн минг афғоинятонликлар яшамоқда ва элчихонадан ёрдам олиши мумкин деб изоҳлади.