Қозоғистон халқи газ нархини ошгани ортидан норозилик намойиш ўтказишмоқда
Қозоғистон халқи, янги йил бошидан бери кўчаларга чиқиб, газ нархи ошишига қарши чиқишди.
Бу митинглар Қозоғистоннинг Магнистао виляотининг Актао ва Жўнаузен шаҳарларида ўтказилди.
Намойишларда қатнашганлар Нурсултон давлатини автомбил газининг литрини 60 тенгедан 120 тенгега оширмасликка чақиришмоқда.
Газ нархини ошишига қарши чиққанлар энг кам иш ҳаққини ҳисобга олган ҳолда авомобил газининг литри учун 60 тенгени тегишли деб таърифлайди.
Ҳукумат расмийлари эса бу намойишларни ноқонуний деб намойишчиларни барча талабларини ёзма равишда тақдим этишини сўраган.
Қозоғистон Энергетика вазирлиги истеъмолга қарамай, йиллик газ ишлаб чиқариш ҳажмини барқарор қолганига тўхталиб, ҳозирги нархни муносиб ва тартибга солиш учун мос чора сифатида баҳолади.
Қозоғистон президенти Жомарт Токаев ҳам Твиттер саҳифасидаги мурожаатида, халқни қонун доирасидаги тинч намойишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг ҳар 436 тенгеси бир долларга баравардир.