Январ 06, 2022 12:25 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон президенти саройига эътирозчилар томонидан ўт қўйилганида, 8 нафар хавфсизлик кучлари ҳалок бўлди
    Қозоғистон президенти саройига эътирозчилар томонидан ўт қўйилганида, 8 нафар хавфсизлик кучлари ҳалок бўлди

Қозоғистонлик эътирозчилар томонидан мамлакат президенти Қосим Жомарт Токаев ўйига ўт қўйилганида 8 нафар хавфсизлик кучлари ҳалок бўлгани хабар қилинди.

Кеча Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги президент саройи олдида минглаб намойишчилар йиғилигаидан бир енча соат  ўтиб, президент  Жомарт Токаев  қароргоҳига ўт қўйилди. Баъзи намойишчилар ўқотар қуроллар билан бинога киришга ҳаракат қилган.

Хавфсизлик кучларнинг ёрдамида Токаев ўз қароргоҳини тарк этишга муваффақ бўлган.

Шунингдек Қозоғистон президенти  Қосим Жомар Токаев телевидения орқали чиқишида  ҳеч қандай шароитда пойтахтни тарк этмаслигини ва халқ ёнида қолишига ваъда берди.

Бундан олдин Қозоғистондаги сўнгги тартбсизликлар ортидан Токаев КХШТни Қозоғистонга ёрдам беришга чақирганди.

Бундан ташқари  Токаев кеча Олмаота ва Мангистау шаҳарларида суюлтирилган газ нархи ошишига норозилик сифатида оммавий намойишлар ортидан фавқаллудда ҳолат эълон қилди.

 

Ёрлиқ