Нурсултон Назарбоевнинг яқин қариндошлари ўз лавозимидан бўшатилди
(last modified Mon, 17 Jan 2022 11:11:25 GMT )
Январ 17, 2022 16:11 Asia/Tashkent
  • Нурсултон Назарбоевнинг яқин қариндошлари ўз лавозимидан бўшатилди
    Нурсултон Назарбоевнинг яқин қариндошлари ўз лавозимидан бўшатилди

Қозоғистоннинг собиқ президенти Назарбоевнинг яқин кишилари ҳокимиятдан четлатилди хабар қилинмоқда.

Қазтрансойл компанияси директорлар кенгаши қарорига биноан,  жорий - 2022- йил 14-январдан  унинг истеъфо таклифини инобатга олган ҳолда  Демиш Досанов  бу компания директорлар кенгаши -бош директори лавозимидан муддатидан олдин четлатилди. У Нурсулон Назарбоевнинг кичик қизи- Олий Назарбоеванинг турмуш ўртоғидир.

Бундан ташқари Қазоқгаз миллий компанияси директорлар енгашининг  2022-йил  14-январидаги қарорига асосан Қайрат Шарипбаевнинг Қозоқмиллий компанияси бош менежери лавозимидаги ваколати унинг таклифига кўра тугатилди .

У эса Назарбоевнинг тўнғич қизи Дариға Назарбоеванинг турмуш ўртоғидир.

Шуниндек Нурсултон Назарбоевнинг уччинчи куёви-Динара Назарбоеванинг турмуш ўртоғи Тимур Кулибоев ҳам Атамекин миллий тадбиркорлар палатаси бошқарув раиси лавозимидан истеъфога чиқди.

Қулибоев бу лавозимда  2013-йил сентябридан бери ишлаб келаётган эди.

 Қозоғистоннинг илк президенти ва бу мамлакатнинг етакчиси Нурслутон Назарбеовнинг жияни Самад Абиш ҳам Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарлари ўринбосари лавозимидан озод этилди.

 

Ёрлиқ