Қирғиз-тожик чегарасида тинчлик ҳукм сурмоқда
(last modified Fri, 28 Jan 2022 10:11:01 GMT )
Январ 28, 2022 15:11 Asia/Tashkent
  • Қирғиз-тожик чегарасида тинчлик ҳукм сурмоқда
    Қирғиз-тожик чегарасида тинчлик ҳукм сурмоқда

Қирғизистон билан чегарада вазият тинч, дея маълум қилди Тожикистон Давлат қўмитаси.

Пайшанба куни Тожикистоннинг Қирғизистон билан чегарасидаги тўқнашув тожик аскарларининг чегарада мамлакатнинг стратегик магистралини тўсиб қўйиши сабаб бошланди ва икки кишининг ҳалок бўлиши ва 10 кишининг яраланишига олиб келди.

Тожикистон Давлат қўмитаси маълумотларига кўра, айни пайтда Қирғизистон ва Тожикистоннинг тегишли муассасалари қўшма комиссияси чегарадаги можаро сабабларини ўрганмоқда.

Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари ҳам ўт очишни тўхтатишга ва пайшанба кунги тўқнашувлар чоғида қўйилган ортиқча қўшинларни тўлиқ олиб чиқиб кетишга келишиб олдилар, деди Қирғизистон чегара хизмати. Икки давлат, шунингдек, Боткен-Эсфана автомобил йўлини қайта очиш ва чегара назоратини ўтказишга келишиб олди.

Тожик-қирғиз чегараси кўпинча кескин минтақа ҳисобланади. 2012-йилда Тожикистон томонидан сувга бўлган ҳуқуқ ва кузатув камераларини ўрнатиш бўйича келишмовчиликлар туфайли чегара яқинидаги тўқнашувларда камида 55 киши ҳалок бўлган эди.

Тожикистон ва Қирғизистон расмийларининг икки давлат ўртасидаги чегара можаросини ҳал қилиш бўйича йигирма йиллик музокараларидан сўнг икки давлат ўртасидаги 970 километрлик чегаранинг 520 километри белгилаб қўйилган ва бу чегаранинг икки томонида аҳоли ўртасида тўқнашувларга сабаб бўлган.