Қозоғистон сўнгги тартибсизликлар юзасидан халқаро текширувга қарши
(last modified Sun, 30 Jan 2022 12:06:15 GMT )
Январ 30, 2022 17:06 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон сўнгги тартибсизликлар юзасидан халқаро текширувга қарши
    Қозоғистон сўнгги тартибсизликлар юзасидан халқаро текширувга қарши

Қозоғистон сўнгги тартибсизликлар юзасидан ҳар қандай халқаро текширув ўтказилишига қарши.

ИРИБ хабарига кўра, шанба куни Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев “Бундай терговга эҳтиёж сезмаяпман. Бизнинг маъмурларимиз бор ва улар содиқ одамлар.” деди. Европарламент ва ноҳукумат ташкилотлар Қозоғистондаги сўнгги тартибсизликлар юзасидан халқаро текширув ўтказишга чақирди.

Қозоғистон президенти ўз нутқининг яна бир қисмида 30 йил президентлик қилган Нурсултон Назарбоевдан фарқли ўлароқ, конституцияга риоя қилган ҳолда икки муддатдан ортиқ президентлик қилмаслигини таъкидлади.

Европарламент ва ноҳукумат ташкилотлар Қозоғистондаги сўнгги тартибсизликлар юзасидан халқаро текширув ўтказишга чақирди.

Қозоғистонда жорий йил бошида автомобиллар суюлтирилган газ нархининг ошиши халқ норозилиги билан кутиб олинди ва ҳукумат чекинишига қарамай давом этди. Аммо намойишлар зўравонлик ва талончиликка айланди. Охир-оқибат, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти қўшинлари Тўқаев илтимосига кўра Қозоғистонга тинчлик ўрнатди.

Ёрлиқ