Қозоғистон ҳукмрон партияси рўйхатидан Дариға Назарбоева номи олиб ташланди
(last modified Tue, 01 Feb 2022 07:55:33 GMT )
феврал 01, 2022 12:55 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон ҳукмрон партияси рўйхатидан Дариға Назарбоева номи олиб ташланди
    Қозоғистон ҳукмрон партияси рўйхатидан Дариға Назарбоева номи олиб ташланди

Қозоғистоннинг собиқ президентининг қизи Дариға Назарбоева ва Қозоғистон собиқ бош вазири Асқар Мўмин ҳукмрон партиянинг янги рўйхатидан ўчирилди.

“Нуротан” партияси қурултойи якунлари бўйича мамлакат сиёсий кенгашининг янги таркиби тасдиқланди, унинг таркибига партия аъзолари сонига мутаносиб равишда барча вилоятлар вакиллари киради.

Хабарда айтилишича, сиёсий кенгаш таркибида фуқаролик жамияти вакиллари ҳам борлиги сезиларли даражада ошган.

Партия баёнотида, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг улуши икки баравардан ошиб, 15 фоизга етгани айтилган.

Бундан ташқари, амалдаги президент Қосим Жумарт Тўқаев бошчилик қилаётган янги рўйхатда 92 нафар аъзо бор.

Назарбоевлар оиласини Қозоғистондаги қудратдан сиқиб чиқаришга қаратилган ҳаракатлар давом этмоқда