БМТ Толибон томонидан намойишчи аёлларни ҳибсга олинишини текширмоқда
(last modified Sat, 05 Feb 2022 08:57:26 GMT )
феврал 05, 2022 13:57 Asia/Tashkent
  • БМТ Толибон томонидан намойишчи аёлларни ҳибсга олинишини текширмоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Толибон ҳукуматини мамлакатнинг турли ҳудудларида намойишчи аёлларнинг ўзбошимчалик билан ҳибсга олинишини тушунтиришга чақирди.

Охирги кунларда мамлакатнинг турли ҳудудларида, хусусан, пойтахт Кобулда Толибон ҳукумати сиёсатига норозилик билдирган бир қанча аёллар ҳибсга олинди ва бу ички ва ташқи норозиликлар билан қарши олинди.

Икки кун аввал Кобулда яна икки афғон фаоли Заҳра Муҳаммадий ва Мурсал Айёр ҳибсга олинган эди.

Бунга жавобан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистонга Ёрдам Миссияси (УНАМА) баёнот бериб, Толибон муваққат ҳукуматини имкон қадар тезроқ маълумот беришга чақирди.

Аввалроқ Кобулда намойишчи яна икки аёл Таманно Зарёб Парёни ва Парвона Иброҳимхел ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқалган эди, бироқ Толибон ҳибсга олишларга алоқаси борлигини рад этди. Аммо УНАМА барча фаол аёлларни озод қилишни талаб қилганини такрорлади.

Ёрлиқ