Бердимуҳамедов Туркманистон армиясини кучайтиришга урғу берди
(last modified Sat, 12 Feb 2022 10:26:41 GMT )
феврал 12, 2022 15:26 Asia/Tashkent
  • Бердимуҳамедов Туркманистон армиясини кучайтиришга урғу берди
    Бердимуҳамедов Туркманистон армиясини кучайтиришга урғу берди

Туркманистон Президенти шундай деди:Мустақил давлат сифатида ҳарбий мудофаа доктринаси қоидаларига мувофиқ миллий армиямиз қудратини мустаҳкамлаш борасида туб ўзгаришлар амалга оширилиши зарур.

Президент иштирокида бўлиб ўтган Туркманистон Хавфсизлик кенгаши йиғилишида армия салоҳиятини мустаҳкамлаш, мамлакат талабаларининг сиёсий билимини ошириш масаласи тилга олинди.

Учрашувда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва бир қатор юқори мартабали ҳарбийлар иштирок этди. Туркманистон президенти йиғилишда ҳарбий соҳани ислоҳ қилишнинг истиқболли йўналишларидан бири бу тузилма ишини бугунги воқеликка мувофиқ ташкил этиш эканлигини таъкидлади.

У қўшимча қилди: Шу билан бирга, Миллий армиямизнинг моддий-техник базасини модернизация қилишни давом эттириш, Қуролли Кучларимиз халқнинг тинч ҳаётини ҳимоя қилувчи шахсий таркибнинг назарий тайёргарлик даражаси ва жанговар маҳоратини ошириш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш муҳим аҳамиятга эга.

Туркманистон Президенти ҳарбий кадрлар таркибини мустаҳкамлаш, ҳарбий тайёргарлик тизимига илғор технологияларни, айниқса, рақамли технологияларни жорий этиш бўйича халқаро амалиётни янада кенгроқ ўрганишни буюрди. Туркманистон Президенти йиғилиш иштирокчиларига мурожаат қилар экан, ҳукуматнинг тинчликпарвар ва инсонпарвар сиёсатига мувофиқ қабул қилинган ҳарбий доктринанинг мудофаа хусусиятидан келиб чиқиб, ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи кучларнинг моддий-техник базасини тизимли равишда тайёрлаш ва мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади.