Туркманистонда муддатидан олдин президентлик сайловлари ўтказилиши эълон қилинди
Туркманистон Марказий сайлов ва референдум комиссияси жорий йилнинг 12 мартида навбатдан ташқари президентлик сайловлари ўтказилишини маълум қилди.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон Марказий сайлов ва референдум комиссияси раҳбарига навбатдан ташқари президентлик сайловларига тайёргарлик кўришни топширди.
Туркманистон Марказий сайлов ва референдум комиссияси раиси ўринбосари Бозаргон Қаревнинг айтишича, Туркманистоннинг 40 ёшдан ошган ҳар қандай фуқароси сайловда қатнашиши мумкин.
Туркманистон президенти тўғридан-тўғри халқ томонидан етти йиллик муддатга сайланади.
Бердимуҳамедов 2007 йилдан бери Туркманистон президенти лавозимида ишлаб келмоқда.
Туркманистонда президентлик сайловининг сўнггиси 2017-йилда бўлиб ўтган ва қонунга кўра, сайловнинг навбатдаги босқичи 2024-йилга белгиланган эди.