Туркманистон Халқаро Меҳнат ташкилоти конвенсиясига қўшилиш қарорига келди
Туркманистон ва ХМТ расмийлари учашганида Ашхобод давлати ва бу халқаро ташкилот ўртасидаги алоқаларни янада юксалтиришни таъкидладилар.
Туркманистон ТИВ раҳбари ўринбосари Вафо Хўжаев Халқаро Меҳнат ташкилотининг иш стандартлари бўлими директори билан учрашганида Туркманистон ХМТга аъзо бўлганида ҳамма учун муносиб бандлик ва ижтимоий адолат мақсадида шарт-шароит яратиш тарафдори эканлиги таъкидланди.
Хўжаев ўз сўзларида Туркманистон миллий қонунларига бу ташкилот қоидаларининг расман тан олинган принсипларига амал қилиш ва уни киритилишини таъкидлади. У шунингдек Туркманистоннинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган инсон ҳуқуқлари бўйча миллий ҳаракат режасида мазкур орган билан ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган тадбирларни кўзда тутилганини маълум қилди.
Мазкур форум 22-24 февраль аниқ чоралар таклиф қилиш ва халқаро ҳамжамиятнинг коронавирус инқирозига муносабтини кенгайтириш учун давлат ва ҳукумат раҳбарлари , халқаро ташкилотлар ва тараққиёт банклари раҳбарлари , иш берувчилар ва ишчилар раҳбарларини бирлаштиради.
Жорий йил 28- апрель куни Бутунжаҳон хавфсизлик ва саломатлик кундир ва бу йил хавфсизлик ва саломатликнинг ижобий маданиятини шакллантиришда қатнашиш ва ижтимоий мулоқот мавзуларига алоҳида эътибор қаратилади.