Қозоғистон ва Тожикистон сув соҳасидаги ҳамкорликлар бўйича келиша олишди
-
Қозоғистон ва Тожикистон сув соҳасидаги ҳамкорликлар бўйича келиша олишди
Қозоғистон Атроф-муҳит, геология ва табиий ресурслар вазирлиги Тожикистон билан баҳорда "Баҳри тожик" сув омборидан ортиқча сувни ўтказиш бўйича келишувга келганини хабар қилди.
Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазири ўринбосари Жамшед Шоимзода ва Қозоғистон атроф-муҳит, геология ва табиий ресурслар вазири ўринбоосари Серик Кажниязов Душанбе шаҳрида Сирдарё ҳавзасидаги сув хўжалигининг ҳозирги ҳолатини муҳокама қилиш учун урашганида, "Баҳри тожик" сув омборини 2022-йилда фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича келиша олишди.
Қозоғистон атроф-муҳит, гелогия ва таий ресурслар вазирлиги, ўтган йилгидек Тожикистондаги "Баҳри тожик" сув омбори сувини бу мамлакатга ўтказилишига тўхталиб, бу масала Қозоғистоннинг Туркистон ва Қизилўрда вилоятлари деҳқонлари учун сув бўлганда етарли суғориш кафолатини яхшилаши ва танқисликни бартараф этишини таъкидлади.
Тожикистон Сирдаёрдан сув йиғилиши 2015-йилдан вегетация давридан яъне апрелдан сентябргача йилига 1,910 миллиард куб метргача чеклайди, бироқ мамлакат йиллик улушини олмайди.
Тожикистон 2020 йилнинг баҳор ва ёз ойларида бу омбордан 1,4 миллиард куб метр сув олди, бу 460 миллион куб метр ёки келишилганидан 24 фоизга камдир.