май 05, 2022 15:41 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ва қўшни давлатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 43 фоизга ошди
    Тожикистон ва қўшни давлатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 43 фоизга ошди

Тожикистонинг МДҲ мамлакатлари билан савдо иқтисодий айланмаси ҳажми жорий йилнинг дастлабки чорагида ўтган йилига нисбатан 43 фоизга ошган.

Тожикистоннинг Божхона хизмати маълумотларига биноан, бу даврда мамлакатнинг қўшни давлатлар билан умумий савдо айланмаси 901 миллион долларни ташкил этган ва бу Тожикистон умумий савдо айланмасининг 53,7 фоизига тенгдир.

МДҲ ниннг 6 мамлакати билан жумладан Туркманистон билан 4,8 баробар, Россия билан 1,7 баробар, Белорус билан 1,7 баробарга товар айирбошлашнинг ижобий  ошган. Тожикистоннинг Арманистон, Молдова, Украина ва Қирғизистон билан ҳам товар айланмаси салбий бўлди.

Тожикистон статистика маълумотларига биноан, бу даврда Тожикистоннинг асосий савдо ҳамкорликлари қаторига Россия 364,9 миллион доллар, Қозоғистон 353,9 миллион доллар ва Ўзбекистон 132,9 миллион доллар товар айирбошлаш қайд этилга.

Умуман олганда, Тожикистон бу даврда мазкур мамлакатларга 217,7 миллион доллардан ортиқ экпорти ва 683,3 миллион доллардан ортиқ импорт қайд этилган.

 

 

Ёрлиқ