август 26, 2023 19:35 Asia/Tashkent
  • Остона шаҳрида Тожикистон ва Қозоғистон президентларининг маслаҳатлашуви бўлиб ўтди
    Остона шаҳрида Тожикистон ва Қозоғистон президентларининг маслаҳатлашуви бўлиб ўтди

Тожикистон ва Қозоғистон президентлари Остона шаҳрида икки томонлама форматда учрашиб турли мавзулар жумладан икки давлат ўртасидаги турли соҳалардаги ҳамкорликларни муҳокама қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Остонага икки кунлик сафар билан борган Тожикистон республикаси Имомали Раҳмон қозоғистонлик ҳамкасби Қосим Жомарт Токаев блан учрашувда иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия фаолияти ва икки давлат ўртасидаги савдога эътибор қаратди.

Бугунги кунда Қозоғистон умумий ташқи иқтисодий тизимда етакчи мавқега эга бўлиб икки давлат яқирн келажакда йиллик ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини икки миллиард долларга етказиш имкониятга эга.

Тожикистон ва Қозоғистон президентлари шунингдек икик мамлакатнинг хавфсизлик соҳада икки томонлама даражада ҳамда халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкоригини кўриб чиқдилар.

Шу муносабат билан Имомали Раҳмон ва Жомарт Токаев иқлим ўзгариши, ҳамда терроризм , экстремизм, трансиллий уюшган жиноятчилик жумладан гиёҳванд моддалар контрабандаси ва кибержиноятчиликни ортиб бораётган таҳдид ва хавфи бўйича фикр алмашдилар.

Ёрлиқ