Қозоғистонда ваҳобийлик экстремистик оқими фаолияти тақиқланди
Қозоғистон давлат масъуллари бу мамлакат президенти Нурсултон Назарбоевни " Салафия" ва " Ваҳоббийлик" эктсремистик оқимлар фаолиятларини тақилашга оид лойиҳани ҳимоя этганлиги ҳақида хабар бердилар.
Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Қозоғистон президенти бу мамлакатда "Салафия" ва " Ваҳоббийлик" экстремистик оқимлар фаолиятини таъқиқлаш лойиҳасини қўллаб қуватлашини маълум қилган.
Назарбоев шунингдек сўнги ойлар ичида Қозоғистоннинг турли минтақларида амалга оширилган терактлар айни ушбу салафийлик оқими аъзолари томонидан лойиҳалаштирилиб ижро этилган деб таъкидлади.
Қозоғистоннинг диний ва фуқаролик жомеа ишлари вазири Нурлен Эрмакбоевга кўра, ваҳоббийлик ва салафия оқимлари Қозоғистон хавфсизлиги учун жиддий хатар ҳисобланади.