Толибон: АҚШ 20 йиллик мувафаққиятсизликдан сабоқ олиши керак
Толибон мудофаа вазири ўринбосари, АҚШни афғон халқига ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақирди.
Толибон мудофаа вазири ўринбосари муфтий Латифуллоҳ Ҳакимий Кобулда Эрон пресс ахборот агенлиги билан ихтисослашган суҳбатида, АҚШ томонидан Афғонистон активларини музлатиб қўйилганини қоралаб, АҚШ ҳукумати ўтган йигирма йил давомида, Афғонистон халқни ҳар томонлама зарар етказди ва халққа босим ўтказди деб изоҳлади.
Толибон муваққат ҳукумат мудофаа вазири ўринбосари, АҚШ ҳукумати афғонистонлик пулларини музлатиш масаласини яшира олмайди деб қўшимча қилди.
Толибон муваққат ҳукумати мудофаа вазири ўринбосари Латифулло Ҳакимий Афғонистон армияси тузилмаси ҳақида гапириб, кучли армия тузилмасини қуришнинг янги мезонлари кун тартибида эканини армия тоза ва содиқ бўлиши кераклигини айтди.
Толибон мудофаа вазири ўринбосари аёллар армияси ташкил этишини айтиб, Афғонистон армияси ўз мамлакатининиг қадриятларини ҳимоя қилиши кераклигини ва бу армиянинг асосий мақсади эканлигини ҳам маълум қилди.