Толибон ҳаракати Афғонистон фуқароларининг миграциясига қарши чиқмоқда
(last modified Mon, 28 Feb 2022 07:25:31 GMT )
феврал 28, 2022 12:25 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати Афғонистон фуқароларининг миграциясига қарши чиқмоқда
    Толибон ҳаракати Афғонистон фуқароларининг миграциясига қарши чиқмоқда

Толибон ҳукумати Афғонистон фуқароларини мамлакатни тарк этишларига қарши чиқмоқда.

Кеча Толибон муваққат ҳукумати  наттоғи Забеҳуллоҳ Мужоҳид хорижда яшаётган афғонистонликларнинг турмуш шароити  яхшиланмаганига қадар биз Афғонистон фуқароларини мамлакатни тарк этишга рухсат бермаймиз деб айтди.

Толибон муваққат ҳукумати наттоғи  ҳукумат одамларни ҳимоя қилишга маъсул, бинобарин биз фуқароларни чиқиб кетишига тўсқинлик қилмоқдамиз деб айтди.

" Нью-йорк-таймс" газетаси ҳам,  Толибон ҳаракати ҳокимиятни қўлга киритгач сўнгги бир неча ой ичида бир миллиондан ортиқ афғонистонликлар жануби- ғарбий чегарадан жумладан Эрон чегарасидан ташқарига қочиб кетган дебл ёзди.

Афғонистонликларнинг миграция масалалар бўйича тадқиқотчиси Девид Манфилнинг айтишича, Эрон ва Покистонга кўчиб ўтиш даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 баробарга ошган.

Афғонистондаги сўнгги вазият ва воқеалар натижасида юзага келган иқтисодий муаммоар ва ишсизлик бу мамлакта фуқароларини хорижга кўчишининг асосий сабабларидан бири бўлиб, бу албатта қўшни давлатлар жумладан  Эрон учун ҳам кўплаб муаммоларни келтириб чиқарди.