Украина уруши Қирғизистонда олтин харидорлари сонини ошишига сабаб бўлди
(last modified Thu, 03 Mar 2022 10:36:21 GMT )
март 03, 2022 15:36 Asia/Tashkent
  • Украина уруши Қирғизистонда олтин харидорлари сонини ошишига сабаб бўлди
    Украина уруши Қирғизистонда олтин харидорлари сонини ошишига сабаб бўлди

Россия ва Украина ўртасида уруш бошланганидан буён Қирғизистон халқи кўпроқ олтин сотиб олишни бошлаган.

Қирғизистон республикаси президенти Садир Жапаров  инфляциядан қутилиш мақсадида олтин сотиб олишни таклиф қилгани ортидан қирғизистонликлар ўз пулларини олтин билан алмаштиришмоқда.

Россиянинг Украинага қарши махсус ҳарбий операцияларини бошлангани ва Қирғизистонда валюта берқарорлиги кучайгани ортидан олтин сотиб олувчи бўлганлар сони тобора ортиб бормоқда., чунки Қирғизистон президенти олдинроқ инфляциялардан қутилиш учун фуқароларни олтин сотиб олишга чақирганди.

Садир Жапаров бу ҳақда кеча ўз сайтида қуйидагича ёзди: сиз тўғри иш қиляпсиз. Ўз пулларини чет эл банкларида ёки ватанингда нақд пулда сақлашдан кўра, жамғармаларингизни олтинда сақлаганингиз маъқул. Шу сабабдан сиз  100 йилдан кейин ҳам йўқотмаймиз, чунки олтин ҳеч қачон ўз қийматини йўқотмайди.

Қирғизистоннинг Миллий банки 2015- йилдан бери вазни маълум этилган олтин слиткаларни сотади ва граммда ҳам ҳисоблайди.

Жорий йилнинг февраль ойида Қирғизистонда оғирлигиi 10  килограммдан 13 килограммгача бўлган стандарт олтин слиткалари сотила бошланган.

 

Ёрлиқ