март 09, 2022 12:52 Asia/Tashkent
  • Осиё тараққиёт банки ТАПИ газ таъминоти лойиҳаси устида ишламаслигини маълум қилди
    Осиё тараққиёт банки ТАПИ газ таъминоти лойиҳаси устида ишламаслигини маълум қилди

Осиё тараққиёт банки Афғонистонда Толибон муваққат ҳукумати тан олмагунича ТАПИ газ қувурлар тармоғи лойҳасини тўхтаб туришини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, ТАПИ газ қувурининг йиллик қуввати 33 миллиард куб метр газни ташкил қилади ва бу проектдан 4 та давлат яъне Туркманистон, Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистон фойдаланиши кутилганди. Мазур қувур узунлиги 1814 километр бўлиб, Туркманистон газини Афғонистон орқали Покистон ва ундан кейин Ҳиндистонга етказади. Кеча Осиё тараққиёт банки Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати ҳамжамият томонидан  тан олмагунича ТАПИ газ қувурлар линияси устида ишламаслигини таъкидлади.

Осиё тараққиёт банки умумий қиймати 10 миллиард доллар бўлган ТАПИ газ қувури лойиҳаси бўйича амалиётларни Афғонистонда Толибон ҳукумати қонунийлаштирилгунга қадар тўхтатди.

Айтиш керакки ТАПИ газ таъминоти лойиҳасининг катта қисми Афғонистон орқали ўтади.

 

Ёрлиқ