Исломобод ҳукумати: тупроғимизда газ қувурини қуриш учун АҚШ маслаҳатига муҳтож эмасмиз
(last modified Sat, 09 Mar 2024 12:25:42 GMT )
март 09, 2024 17:25 Asia/Tashkent
  • Исломобод ҳукумати: тупроғимизда газ қувурини қуриш учун АҚШ маслаҳатига муҳтож эмасмиз
    Исломобод ҳукумати: тупроғимизда газ қувурини қуриш учун АҚШ маслаҳатига муҳтож эмасмиз

Покистон ТИВ матбуот котиби, АҚШнинг Исломободнинг Эрон билан қўшма газ лойиҳаси ҳақидаги позицияларига жавобан, Покистон ҳукумати ўз ҳудудида газ қувурини қуриш учун уччинчи давлат билан маслаҳат қилишга муҳтож эмас деб таъкидлади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Покистон ТИВ матбуот котиби Мумтоз Заҳро Балуч  Исломобод шаҳридаги ҳафталик матбуот анжуманида, Покистон ҳукумати 80 километр  узунликдаги Покистон ва Эрон газ қувури қурилишини бошлашга қарор қилди ва бу лойиҳа Покистон ҳудудида қурилади деб маълум қилди.

Покистонда қувур қурилиши Исмомободнинг Эрон билан қўшма газ лойҳаларга содиқлигин кўрсатади ва шу сабабдан Исломобод уччинчи давлат билан маслаҳатлашишга муҳтож эмас ва ишонади деб изоҳлади.

Покистон Нефт вазирлиги ҳам шу ой бошидаги баёнотида, Эрон Ислом республикаси билан қўшма газ лойиҳасининг якунланиши Исломбоддаги энергея хавфсизлигини  мустаҳкамлашига сабаб бўлишини таъкидлаб  Покистон Вазирлар маҳкамасининг  Энергетика қўмитаси Гвадар портидан Эрон ва Покистон ўртасидаги умумий 80 километрлик қувур қуриш режасини маъқуллади деб қайд этди.

Яқинда АҚШ Давлат департаменти Покистон ҳукумати билан  Эрон ва Покистон газ қувури лойиҳаси бўйича музокараларни давом эттиришни эълон қилди.

Эрон ва Покистон газ шартномасида, 2014-йилнинг  сўнгги ушбу шартномасининг охирги муддати сифатида белгиланган.

 Эрон ўз мажбуриятларини белгиланган муддатдан анча олдин бажарди. Аммо Покистон томони қарйиб ўн йил ўтганига қарамай, АҚШ санкциялари баҳонасида ўз мажбуриятларини бажариш учун ҳеч қандай чора кўрмади.