Покистон давлати ТАПИ газ транзити лойиҳасини суст амалга оширилаётганини танқид қилди
Покистон мамлакати энергетика вазири ТАПИ газ қувурлар лойиҳасининг суст амалга оширилиаётганини яна бир бор танқид қилди.
Эрон телерадиокомпанисининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Туркманистон газини Афғонистон орқали Покистон ва Ҳиндистонга ўтказиш режаси йигирма йилдан ортиқ вақтдан бери амалга оширилмаган.
Покистон энергетика вазири Мусаддиқ Молик куни кеча Исомбо давлати Туркманистон-Афоинистон-Покистон-Ҳиндистон -ТАПИ газ қувурлари линияси бўйича фақат Туркманистондан стратегик мажурбурият олган деб изоҳлади.
ТАПИ газ қувурлар лойиҳаси амалга оширилмаганини танқид қилган Покистон энергетка вазири Покистонда ТАПИ қувури инфратузилмасини қуриш бўйича баъзи томонлар билан музокаралар бўлган , аммо натижага эришилмаган деб қўшимча қилди.
Молик шунингдек Туркманистон давлати Афғонистон билан газ транзити нархи борасида турлича фикрда деб айтди.
Бундан олдин Толибон муваққат ҳукумати конлар вазири Афғонистонда ТАПИ лойиҳасини амалий бошлаш учун шароитлар қулай бўлганини ва бу лойиҳа хавфсизлигини таъминлаш мажбуриятини олганини ҳам айтган эди.