Назарбоевнинг яна бир қариндоши ҳибсга олинди
(last modified Thu, 17 Mar 2022 11:18:16 GMT )
март 17, 2022 16:18 Asia/Tashkent
  • Назарбоевнинг яна бир қариндоши ҳибсга олинди
    Назарбоевнинг яна бир қариндоши ҳибсга олинди

Қозоғистон молиявий назорат органи бу мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевга яқин бўлган тадбиркорни давлат маблағларини ўзлаштирганликда айбланиб ҳибсга олган.

Қозоғистоннинг собиқ президенти қариндошларидан бўлган бу мамлакатнинг таниқли бизнесмени Ғайрат Баранбаев  Қозоғистон Молиявий назорат органи томонидан қўлга олинган.

Хабарга биноан, Баранбаев 15-март куни Олмаота иқтисодий тадқиқотлар бюросига сўроққа чақиирилган ва сўроқ пайтида катта миқдордаги маблағларни ўзлаштирганликда айбланиб ҳибсга олинган.

Баъзи манбалар Баранбев иши Қозоғистон биринчи президентинг бир неча кун аввал ҳибсга олинган жияни Ғайрат Сотиболди иши билан бевосита боғлиқ деб хабар тарқатишган.

Ҳозирда Баранбаев Олмаотадаги вақтинчалик сақлаш изоляторда сақланмоқда. Унинг уйлари, хонадонлари ва идораларида тинтув ўтказилмоқда. Баранбаевнинг ҳибсга олиниши тафсилотлари ҳамда унга қўйилган айбловлар ошкор  қилинмаган.