Хитой Толибон дипломатларини қабул қилди
Толибон гуруҳи Хитой давлати бу гуруҳ вакилларини Афғонистон ҳукуматининг расмий вакиллари сифатида қабул қилганини маълум қилди.
Кеча Толибон Ташқи ишлар вазирлиги, Толибон таништирган шахсларни Хитой Афғонистондаги расмий дипломатлар сифатида қабул қилганини эълон қилиб, Тоибон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Амир Хон Мутаққийни гуруҳ ва Хитой ўртасидаги муносабатларда катта муваффақиятларга эришишганларини эълон қилди.
Амир Хон Мутаққий Афғонистоннинг Пекиндаги элчихонасига янги дипломатларни қабул қилгани учун Хитойга миннатдорчилик билдирди
Толибон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Афғонистон маҳсулотларини Хитойга экспорт қилиш заминаси муҳаё этилгани Афғонистонга қўшни давлатлар ТИВ раҳбарларини ушбу мамлакатда учрашуви каби учрашувлар ўтказиш, айни дамда Толибоннинг янги дипломатларини қабул қилиш Пекиннинг хайрхохлигидан далолат беради деб қўшимча қилди.
Кўпгина мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар Афғонистондаги Толибонн ҳукуматини инклюзив ҳукумат тузиш шарти билан тан олишини маълум қилиб келишмоқда. Улар бу шартлар бажарилмагунича ушбу гуруҳ томонидан кўрсатилган вакилларни мамлакатлардаги элчи ёки Афғонистоннинг халқаро ташкилтлардаги вакили сифатида тан олишдан бош тортишларини таъкидлашмоқда.