Россия ва Тожикистон икки мамлакатда ишлаган фуқароларига пенсия тўлайдилар
(last modified Thu, 14 Apr 2022 04:22:17 GMT )
апрел 14, 2022 09:22 Asia/Tashkent
  • Россия ва Тожикистон икки мамлакатда ишлаган фуқароларига пенсия тўлайдилар
    Россия ва Тожикистон икки мамлакатда ишлаган фуқароларига пенсия тўлайдилар

Тожикистон парламенти вакиллари икки мамлакат фуқаролари ва тожик меҳнат муҳожирларининг пенсия таъминоти бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳасини қабул қилди.

Кеча Тожикистон парламентида  ратификация қилинган ҳужжат лойиҳасига биноан, Россия бундан кейин  Тожикистон меҳнат муҳожирларига ҳатто ўз мамлакатнинг қайтиб келганидан кейин пенсия тўлайди. Тожикистон ва Россия ўртасида тегишли келишув  2021- йил сентярида имзоланган эди.

Кеча Тожикистон ижтимоий суғурта ва пенсия ташкилоти раиси Дилмурод Давлатзода  мамлакат парламент йиғилишда  бу ҳужжатга асосан  ҳар бир муҳожир расман ишлаган ва пенсия жамғаримасига ўтказган мамлакат муҳожирини ўз ватанига қайтганидан кейин ҳам унга пенсия тўлайди деб изоҳлади.

Келишувга асосан  Тожикистонда ишлайдиган ва ижтимоий суғуртага эга Россия фуқаролари ҳам Тожикистондан пенсия олишади. Бинобарин  Тожикистон фуқаролари Россияда ишлаб кейин Тожикистонда нафақага чиққанида Россиядаги ишининг бир қисми пенсия чиқиш вақтида ҳам ҳисобга олинади.

 

Ёрлиқ