апрел 22, 2022 13:26 Asia/Tashkent
  • Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Мозори Шарифдаги шиа масжидига уюштирилган терактни қоралади
    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Мозори Шарифдаги шиа масжидига уюштирилган терактни қоралади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳридаги шиа масжидига уюштирилган терактни қоралади.

Пайшанба куни тушдан кейин шимолий Балх вилояти маркази Мозори Шариф марказидаги энг катта ва энг қадимий шиа масжиди Сеҳ Декан масжидида содир бўлган портлашда ўнлаб намозхонлар ҳалок бўлди ва яраланди.

Бу жиноят пешин намози вақтида содир бўлган.

Меҳр ахборот агентлиги хабарига кўра, БМТ Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳридаги шиа масжидига уюштирилган терактни қоралаган.

Хабарга кўра, БМТ матбуот котиби Стивен Дюжаррик БМТнинг Афғонистондаги миссияси Мозори Шарифдаги шиа масжидига уюштирилган терактни кескин қоралаганини айтди.

Дюжаррик Афғонистонда тинч аҳолига уюштирилган ҳужумлардан ҳам хавотир билдирди ва уларни тўхтатишга чақирди.

Реутерс агентлигининг маълум қилишича, Мозори Шарифдаги шиа масжидига уюштирилган ҳужум учун масъулиятни такфирчи террорчи ИШИД гуруҳи ўз зиммасига олган.

Ал-Маядин ушбу террорчилик ҳодисаси ҳақидаги сўнгги статистик маълумотларида эълон қилди: Ҳозиргача 40 киши шаҳид бўлди, 100 киши яраланди.

Ёрлиқ