Қозоғистонда Украинани қўллаб-қувватловчи митинг ўказилишига рухсат берилмаган
Қозоғистон прокурори Қозоғистон шаҳарларида Украинани қўллаб -қувватловчи митинг ўтказишга рухсат берилмаганини таъкидлади.
Қозоғистон бош прокуратураси ижтимоий тармоқларда Қозоғистоннинг турли шаҳарларида Украинани қўллаб-қувватлаш учун митинг ўтказилиши ҳақидаги иддаоларни рад этди.
Қозоғистон Бош прокуратураси баёнотида 1 май куни Қозоғистон халқи бирлиги кунини нишонлаш учун шаҳарларнинг марказий майдонларида фақат маданий тадбирлар ўтказилилишини режалаштирилган деб таъкидлади.
Бундан ташқари 2020-йил 25-майда тасдиқланган “Қозоғистонда тинч митинглар ташкил этиш ва тўғрисидаги қонун доирасида қонуний митинглар ва намойишлар ташкил этиш тегишли органларни хабардор қилиб рухсат олганидан кейингина мумкин.
Шунинг учун жорий йилнинг 1-май куни тегишли қонунга мувофиқ марш ўтказиш кўзда тутилмаган, бироқ ушбу юришни ташкил этиш ва унда қатнашиш ноқонуний ҳисобланади ва барча митинглар пайтида ашёлар вайрон қилган бўлса, 25 суткагача қамоқ, жарима ёки 50 суткагача қамоқ билан жазоланади.