Толибон ҳаракати Панжшерда ҳар қандай ҳарбий можаролар ва тўқнашулврани рад этмоқда
(last modified Sat, 07 May 2022 09:56:22 GMT )
май 07, 2022 14:56 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати Панжшерда ҳар қандай ҳарбий можаролар ва тўқнашулврани рад этмоқда
    Толибон ҳаракати Панжшерда ҳар қандай ҳарбий можаролар ва тўқнашулврани рад этмоқда

Толибон ҳаракати матбуот котиби, Забеҳулоҳ Мужоҳид Панжшер вилоятида / Афғонистон шимоли-шарқида/ ҳарбий ҳаракатлар ва тўқнаушвлар бўлганини рад этди.

Бундан олдин  Афғонистон миллий қаршилик ҳаракати  Толибон билан урушда Панжшер вилоятидаги икки ҳудудни бу гуруҳдан тозаланганни хабар қилганди.

 Толибон ҳаракатига қараши  курашаётган Афғонистон миллий қаршилик ҳаракати номли гуруҳ ўз Твиттер саҳифасида  Миллий қаршилик ҳаракати фронти Панжшердаги Абдуллохейл ва Обшор туманларини Толибон назоратидан қайткариб олганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда Толибон ҳукмронлигининг дастлабки кунларида Паншжер вилоятидаги  жиҳод қўмонддони марҳум Аҳмадшоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъуд  бошчилигидаги  Афғонистон Миллий қаршилик жабҳаси Толибонга қарши ҳаракатини бошлади. Бироқ охир-оқибат Толибон вилояти устидан назоратни қўлга киритди ва ўз ҳукмронлигини бутун Афғонистонга тарқатди.

Эрон телерадиокомпанияининг хабар қилишича, бугун Толибон матбуот котиби Забеҳулоҳ Мужоҳид Твиттер саҳифасида Панжшер, Тахор ва бошқа ҳудудларда ҳарбий тўқнашувлар бўлмаган ва ижтимоий тармоқларда иддао қиладиган ҳар қандай баёнияларда асос йўқ деб ёзди.

 

Ёрлиқ