Афғонистондан Тожикистонга қарши ракета ҳужуми содир бўлгани айтилади
Тожикистоннинг айрим ОАВ- лари бу мамлакат чегарасидаги айрим пунктлар Афғонистон ҳудудидан ракеталарни ўққа тутилганини иддао қилмоқда.
Кеча Тожикистоннинг баъзи ОАВ лари мамлакат хавфсизлик хизматига таяниб, Афғонистоннинг Тахор вилоятининг Хожаи Ғор туманидан Тожикистонга BM-1 русумли 4 -та қўлбола портловчи мосламаси отилгани ҳақида хабар тарқатди.
Тожикистон матбуот ҳам тожик чегарачилари ракета отилганидан кейиин ууларга қарата жавоб қайтарган.
ОАВ Толибон гуруҳи манбаларига таяниб, бу ИШИДнинг иши эканлигшини маълум қилган, бироқ Афғонистон чегарасидаги маҳаллий тожик расмийлари уни ҳукуматга қарши курашувчи " Жамоат Аносоруллоҳ" номли террорчи гуруҳнинг иши деб таъкидламоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин айрим ижтимоий тармоқларда Афғонистон манбаларига таяниб, гўёки 2022 йил 4 майга ўтар кечаси Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида отишма содир бўлгани, унинг оқибатида Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Аммо Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўзбек-афғон чегарасида отишма содир бўлгани ва бунинг оқибатида ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлгани тўғрисидаги хабарларни рад этди.