Тожикистон ва Россия хавфсизлик соҳасида ҳамкорликка келишиб олдилар
Тожикистон ва Россия раҳбарлари Афғонистон чегарасида хавфсизликни таъминлаш бўйича икки давлат хавфсизлик идораларининг ҳамкорлиги ҳақида келишиб олдилар.
Эроннинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистон ва Россия раҳбарларининг музокараларида Афғонистон билан чегарадаги хавфсизлик масалалари диққат марказида бўлган.
Тожикистон ва Россия президентлари Имомали Раҳмон ва Владимир Путин телефон орқали мулоқотида икки давлат разветка ва хавфсизлик идоралари тожик -афғон чегарасини қўриқлаш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.
Телефон орқали бу суҳбатда Раҳмон ва Путтиннинг ушбу мамлакатда террорчи гуруҳлар фаоллиги кучайганидан кейин Афғонистондаги вазиятни кўриб чиқиш ҳам кун тартибидан ўрин олган.
Жорий йилнинг 7-май куни 4 та қўлбола ракета Афғонистонданн Тожикистон ҳудудларига отилганди. 12-май куни ИШИД Афғонистоннинг Тахор вилоятидан Тожикистонга уюштирилган ракета ҳужум учун жавобгарликни тасдиқловчи видеони эълон қилди.
ИШИД Тожикистонга ракеталарни Тахор вилоятининг Хожағор шаҳридан отган.