май 18, 2022 15:11 Asia/Tashkent
  • Тожикистон армияси мамлакат шарқида аксилтеррор операциясини бошланди
    Тожикистон армияси мамлакат шарқида аксилтеррор операциясини бошланди

Тожикистон давлати ўз фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Бадахшон вилоятининг Рўшон туманида аксилтерор амалиётларини бошлади.

Жорий 2022- йил 17 март куни ижтимоий -сиёсий вазиятни беқарорлаштириш мақсадида ташкил этилган жиноий гуруҳ аъзолари хориждаги халқаро террорчилик ташкилотлар кўмагида Рўшон ҳудудида тўғридан-тўғри чегара линиясидаги бу туманнинг Душане -Кулма халқаро магистралини тўсиб қўйишди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича.  Тожикистон ИИВ тарқатган баёниясида  бу ҳаракатни мамлакат тузуми тамойилларига зид эканлигини таъкидлаб, уюшган жиноий гуруҳлар ҳуқуқ-тартибот идораларини ходимларини қурол-яроқ ва ўқ-дориларни топшириш ҳақидаги қонуний талабларини бажармай қуролли қаршилик кўрсатганини маълум қилди.

Халқаро террористик ташкилтлан томонидан яратилган ва молиялаштирилган Рўшон ҳууддидаги уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятида террорчилик характердаги жиноятлар аломатлари намоён бўлмоқда.

Айни пайтда, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартиби ва Душабе -Кўлма халқаро автомобил йўлида  транспорт воситаларининг тўсиқсиз ҳаракатларини таъминлаш мақсадида   Рўшон минтақасининг айрим қисматларида Тожикистон полицияси аксилтеррор амалиётларни бошлаган.

Ёрлиқ