Тожикистон ва Беларус ўртасида бир йиллик ҳарбий ҳамкорлик дастури имзоланди
(last modified Fri, 06 Jan 2023 08:54:38 GMT )
Январ 06, 2023 13:54 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ва Беларус ўртасида бир йиллик ҳарбий ҳамкорлик дастури имзоланди
    Тожикистон ва Беларус ўртасида бир йиллик ҳарбий ҳамкорлик дастури имзоланди

Тожикистон мудофаа вазирининг Беларусга иш сафари чоғида икки давлат ўртасида ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ҳужжат имзоланди.

Тожикистон мудофаа вазири Шир Али Мирзо Беларусга 2 кунлик иш сафари доирасида ушбу мамлакат мудофаа вазири Виктор Харнов билан ҳамкорликда икки давлат ҳарбий соҳада ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади. 

  Мазкур учрашув ва музокаралар доирасида Тожикистон ва Беларус мудофаа вазирликлари раҳбарлари жорий йилда икки давлатнинг ҳарбий ҳамкорлик режасини имзоладилар ҳамда ҳукуматлараро муносабатларни икки томонлама ва кўп томонлама даражада чуқурлаштиришга оид кенг кўламли масалаларни кўриб чиқдилар. 

Ўтган йилнинг кузида Беларус президенти Александр Лукашенко Тожикистонга ташриф буюриб, бу давлат президенти Имом Али Раҳмон билан икки томонлама ва кенг кўламли учрашув ўтказган эди.